Бугундан бошлаб Ўзбекистонда президентлик учун номзодларни расман илгари суриш бошланди
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ - 30 сентябрдан 20 октябргача Ўзбекистонда президентлик учун номзодларни расман илгари суриш бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Илгари суриш мамлакат сиёсий партияларининг олий органлари томонидан республика Марказий Сайлов Комиссияси қарори билан белгиланган режага мос равишда ўтказилади.
Қонунчиликка мувофиқ, мамлакат раҳбарлиги учун сайлов эълон қилинган кундан 6 ой муқаддам (9 сентябр) рўйхатдан ўтган сиёсий партияларгина президент сайловида иштирок эта олади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган барча тўрт сиёсий партия ўз пленумларини ўтказиб, президентлик сайловида иштирок этишга қарор қилган эди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевни, "Миллий тикланиш" миллий демократик партияси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуродовни, Халқ демократик партияси ўз етакчиси Ҳотамжон Кетмоновни ва "Адолат" социал-демократик партияси Наримон Умаровни президентликка номзод сифатида тавсия қилган эди. Номзодларнинг барчаси октябрь ойи ўрталарида бўлажак партия съездларида тасдиқланиши керак.