Бугунги кунда Орол денгизини тўлиқ қайта тиклашнинг имкони йўқ – президент

Дата: 17:06, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Бугунги кунда Орол денгизини тўлиқ қайта тиклашнинг имкони йўқлиги тобора аён бўлиб бормоқда, белгилади Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференцияси иштирокчиларига ўз мурожаатида.

“Минг афсуски, бугунги кунда Орол денгизини тўлиқ қайта тиклаш имкони йўқлиги тобора аён бўлиб бормоқда,” – деб таъкидлади давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, “Орол денгизининг қуриши бутун Марказий Осиёда кескин иқлим ўзгаришига олиб келди, сув ресурслари тақчиллиги, мавсумий қурғоқчиликнинг кучайиши, қаҳратон қишнинг узоқ давом этиши, Помир ва Тянь-Шань тоғлари музликлари эришининг тезлашиши ва минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўлди”.

“Орол инқирозининг атроф-муҳит ва бу ерда яшаётган миллионлаб аҳоли ҳаётига ҳалокатли таъсирини, хусусан, пухта ўйланган, аниқ манзилли ва тегишли молиялаштириш манбалари билан таъминланган лойиҳаларни амалга ошириш орқали камайтириш бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир”, - деб таъкидлади Ислом Каримов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: