Бухаро аэропортида Boeing-787 Dreamliner илк маротаба қабул қилиниб, хизмат кўрсатилди

Дата: 18:03, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Бухоро Халқаро аэропортида Boeing-787 Dreamliner самолётида амалга оширилган Бирлашган Араб Амирликларидан келган чартер рейс илк маротаба қабул қилиниб, хизмат кўрсатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) сайтига асосланган ҳолда.

“Бунга учишларга кўмаклашувчи хизматлар томонидан катта тайёргарлик кўрилди. Хусусан, махсус транспорт, аэродром, ЁММ, ташувларни ташкил этиш, перрон-техник бригадалари томонидан Boeing-787 тактик-техник жиҳатлари бўйича машғулотлар ўтказилди. Ушбу ишларда уларга МАК Учишлар хавфсизлиги инспекцияси мутахасислари ёрдам бердилар”,. –дейилади хабарда.

МАК матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Бухоро ҳаво дарвозаси мутахассислари лайнер экипажи ва меҳмонларининг мақтовларига сазовор бўлганлар”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: