Бухоро россиянинг йирик шаҳарлари билан боғланади

Дата: 13:27, 20-02-2018.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Бухоро катта сиғимли автобуслар ёрдамида россиянинг йирик шаҳарлари – Москва, Уфа, Санкт-Петербург ва бошқалар билан боғланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Вилоятда йўловчи ташиш тизимини ривожлантириш режасига кўра, катта сиғимли автобуслар харид қилинади. Бухоро вилоятидан Россиянинг Москва, Уфа, Санкт-Петербург каби шаҳарларига янги йўналишлар йўлга қўйилади. Бундан ташқари, мавсумий йўналишлар ташкил қилиниб, вилоятларга қатновлар амалга оширилади”, - дейилади ЎзАнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16-17 феврал кунлари Бухоро вилоятига қилган сафарига доир хабарида.

“Транспорт тизимини такомиллаштирадиган вақт келди. Шу пайтгача бу соҳага етарлича эътибор берилмади. Қанчадан-қанча автобус саройлари хусусийлаштириб юборилди. Чекка жойларга транспорт воситалари бормайди. Одамлар шаҳарга келишга қийналади. Бунинг учун жамоат транспорти тизимини тартибга олиш зарур”, - дея қайд этди давлат раҳбари.

Сурат манбаи: http://www.arrivo.ru/estoniya/mezhdugorodnie-avtobusy-v-estonii.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: