Бухоро тиббиёт институти Ҳиндистон ва Покистондан 300 талабаларни қабул қилишни режалаштирмоқда

Дата: 11:13, 16-01-2019.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ҳиндистон ва Покистондан бўлган 300 атрофида талабалар 2019 ўқув йилидан бошлаб Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт институтида ўқишни бошлашлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир келишувга Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси кўмагида Бухоро тиббиёт институти ва Покистоннинг “Асл Фарма” компанияси ўртасида эришилди.

Миллий палата матбуот хизматидан маъум қилишларича, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар январ ойининг бошида Покистон компанияси директори Аламгир Хон ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов ўртасида бошланган. 

Қайд этилишича, 12 январ куни Бухоро тиббиёт институти ва “Асл Фарма” ҳамкорлик шартномасини имзоладилар. 300 талабаларнинг биринчи партияси Бухоро тиббиёт институтига 2019-2020 ўқув йилида йўл олади.

Сурат манбаи: http://www.darakchi.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: