Бухоро ва Қаршига иккита юқори тезликдаги электропоезд қўйилади

Дата: 17:42, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Жорий йилда Тошкентдан Бухоро ва Қаршига хориждан келтирилган иккита юқори тезликдаги электропоезд қўйилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, Қарши-Термиз ва Урганч-Хива йўналишларини ҳам электрлаштириш режалаштирилмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилги режаларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинган.

2016 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан 68 млн тонна юклар ва 21,1 млн йўловчи ташилган. Қиймати $369 млнлик экспорт хизматлари кўрсатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: