Бухоро ва хитойнинг Шенси шаҳри ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Дата: 12:45, 28-07-2016.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Бухоро давлат музей-қўринхонаси ва ХХР Шенси провинцияси музейи янада яқинроқ ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларича, ушбу мақсадда Бухорога хитойнинг Шенси провинцияси археологик музейи олимларининг провинция губернатори ўринбосари Ван Лися бошлиқ делегацияси ташриф буюрди.

Ташриф давомида хитойлик меҳмонлар учун Арк қалъаси бўйлаб экскурсия уюштирилди.

Шунингдек, Бухоро давлат бадиий-архитектура қўриқхонаси илмий ходимлари ва “Ўзбектуризм” МК ҳудудий бўлими мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унинг доирасида икки музей ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: