Бухоро вилоятида 25,3 трлн сўмлик 625 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Дата: 11:31, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Икки йил ичида Бухоро вилоятида 25,3 триллион сўмлик 625 инвестиция лойиҳаси амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бошчилигида Бухоро вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

“Барча ишларимиз, режаларимиз – Ўзбекистон халқи манфаатлари учун. Бу барча ҳудудларда, ҳар бир кўчада, одамларнинг ҳаётида намоён бўлиши учун қуйи бўғинда сифат, билим, фидойилик юқори бўлиши керак. Қарсаклар ва баландпарвоз гапларга чек қўйиб, ҳар бир хонадон, шахс билан манзилли, алоҳида-алоҳида ишлаш зарур”, - деди Ш. Мирзиёев.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Бухоро вилояти ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадлари ошириш ва ҳаётини яхшилан ишларига устувор эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

“2019-2020 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 25 триллион 355 триллион сўм бўлган 625 та инвестиция лойиҳалари дастури ишлаб чиқилган. Бу салкам 30 минг доимий иш ўринларини яратишга имкон беради”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 2021 йилга қадар чет эллик сайёҳлар оқимини икки бараварга ошириш ва туристик хизматлар кўрсатишдан даромадларни $350 млнга етказиш режалаштирилган.

2019 йилда Бухорода “Бухоро палас”, “Варахша” ва “Зарафшон” меҳмонхоналарини реконструкция қилиш, 32 та янги меҳмонхона, 9 мотель ва 50 та меҳмон уйи фойдаланишга топширилди. Натижада тураржойларнинг сони 7 мингга етади, сайёҳларни қабул қилиш имконияти икки баравар ортади.

Ғиждувон-Когон йўналишида 122 километрлик йўлни таъмирлаш, “Етти пир” зиёратгоҳлари ўртасида қулай ва замонавий транспорт қатновини йўлга қўйиш, халқаро “Ҳалол” стандартини кенг жорий этиш бўйича ишлари олиб борилмоқда.

Президент авиақатновлар сонини ошириш, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз шаҳарлари билан автобус ва поездлар қатновини кўпайтириш орқали Бухорони “сайёҳлар чорраҳаси”га айлантириш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, “Бухоро тарихи” музейини қуриш, кўнгилочар масканлар, ҳунармандлар марказлари ва Бухоронинг эски шаҳар қисмида туристлар пиёда сайр қиладиган йўналишлар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: