Бухоро вилоятида 35 мингдан ортиқ аёл иш билан таъминланмаган

Дата: 12:33, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида 35 мингдан ортиқ аёл иш билан таъминланмаган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилояти Когон туманидаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинига ташрифи чоғида маълум бўлди.

“Бугунги кунда Бухоро вилоятида 35 мингдан ортиқ аёл иш билан таъминланмагани хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолинаётгани кўрсатади”, - дейилади хабарда.

Ш. Мирзиеев , бу ҳолат бизнинг миллий менталитетимизга ётлиги, буюк тарихга ва юксак салоҳиятга эга Бухорога мутлақо ярашмаслигини таъкидлади.

“2019 йил охиригача биз аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишимиз, уларни иш билан таъминлашимиз, жиноятлар содир этмасликлари учун зарур чораларни кўришимиз, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалаларни бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак”, - дея таъкидлади президент.

Давлатимиз раҳбари бу борада “Хотин-қизлар қўмитаси”, “Оила” илмий-амалий маркази, маҳалла ва Ички ишлар органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, ҳар бир аёл билан суҳбатлашиб ва муаммолари бўлса керакли ёрдам кўрсатишини қайд этди.

Кўплаб муаммоларга, аёлларнинг жиноятлар содир этишига ажримлар сабаб бўлаётгани, уларнинг олдини олиш учун ёшларнинг, ота-оналарнинг жавобгарлигини ошириш ва бу борада тегишли қонунчиликни такомиллаштириш муҳимлиги айтилади.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: