Бухоро вилоятида бирданига 100 ортиқ оилалар янги уйларга кўчиб ўтдилар
Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида бирданига 100 ортиқ оилалар янги уйларга кўчиб ўтдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, янги йил кунлари вилоятнинг Бухоро тумани “Гулшанобод” фуқаролар йиғини Бекижўйи қишлоғида 115 намунали уйлар фойдаланишга топширилди.
2015 йилда Бухоро вилоятида 24 қишлоқ жойларида 923 намунали уйлар қурилди. Уларнинг кўпчилиги тўрт хонали уйлардир.
Эслатиб ўтамизки, президентнинг “Қишлоқ жойларда 2015 йилда намунали лойиҳалар бўйича якка турар жойлар қуриш дастури ва қурилишнинг 2016 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги қарорга кўра, уй эгаларига бериладиган кредитларнинг имтиёзли муддати ўзгартирилган.
Агар 2015 йил бошида ипотека кредитини расмийлаштиришда бир йиллик имтиёзли муддат қўлланган бўлса, юқоридаги қарорга мувофиқ ушбу муддат уч йилга чўзилган.