Бухоро вилоятида ўғирликда гумон қилинган шахс ушланди

Дата: 09:44, 16-03-2015.

Бухоро. 16 март. ЎзТАГ - Бухоро вилоятида ўғирлик қилишда гумондор бўлган шахс ушланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига асосланган ҳолда.

“2015 йилннг 12 мартида Бухоро вилояти Ромитан тумани Гараншоҳ қишлоғида истиқомат қилувчи киши юқоридаги туман ИИБ навбатчи қисмига ўйида ўғирлик содир этилгани ҳақидаги ариза билан мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, ўғри уйда хонадон эгаларидан ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ҳолда бу ердан маълум миқдордаги пулни ўғирлаб кетган”, - дейилади маълумотда.

Шундан кейин “оператив-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс ушланди”. “У Хўжаобод шаҳрида яшовчи 30 ёшли шахс бўлиб чиқди. Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан тергов давом этмоқда”, - деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ сайти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: