Бухоро вилоятида ноқонуний валюта операциялари ўтказган ҳисобчига қарши жиноий иш очилди

Дата: 14:10, 27-09-2018.

Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида ноқонуний валюта операциялари ўтказган ҳисобчига қарши жиноий иш очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қоравулбозор филиали бош ҳисобчиси А. ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” курсида 8025 сўмдан ҳисоблаб, $8 мингни 64,2 млн сўмга таниши Ш. орқали сотган вақтда ушланди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарида.

Қайд этилишича, $8 минг ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

$1= 8079,28 сўм

Сурат манбаи: из http://uz.utro.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: