Бухоро вилоятида ўнта янги меҳмонхона қурилади
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Бухоро вилоятида ўнта янги меҳмонхона қурилади, дея хабар беради “12uz.com” ахборот портали. Барча меҳмонхоналар халқаро стандартларга жавоб берадиган бўлади.
Ўтган йили Ўзбекистоннинг ушбу вилоятида еттита янги меҳмонхона қурилди ва натижада 160 янги иш ўрни яратилди.
Вилоятда янги меҳмонхоналар қуриш билан баробарида туризмнинг янги йўналишлари - экотуризм, агротуризм, соғломлаштириш туризми, шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли қадим шаҳарлари бўйлаб туристик маршрутларни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилмоқда.