Бухоро вилоятидаги касб ҳунар коллежи ўқитувчиси таъмагирлик ва фирибгарлик қилгани учун 2 йилга қамалди

Дата: 17:13, 18-10-2016.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ходимлари Бухоро вилоятида таълим соҳасида жиноятни фош қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шофиркон Маиший хизмат касб ҳунар коллежи ўқитувчиси Фазлиддин Отаев жиноят ташкилотчиси бўлиб, бу ишга ушбу муассасанинг яна икки ўқитувчилари – хусусий репетиторлик билан шуғулланган Илҳом Бақоев ва Қобил Асадовларни ҳам жалб қилган.

“Кўрсатилган шахслар кириш имтиҳони чоғида “бункер” ташкил қилишган. Уларда яхши тайёрланган абитуриентлар йиғилган бўлиб, бу кишилардан ОТМга кириш имтиҳонларида маълум маблағ эвазига тест саволларига жавоб бериш учун фойдаланиш режалаштирилган. Шунингдек, Асадов имтиҳонларда қатнашиш имконини берувчи қалбаки титул варақлари тайёрлашни ҳам йўлга қўйган”, - деб таъкидлади куч тизимларидаги манба.

МХХ ходимлари Илҳом Бақоев ва Қобил Асадовларни Ғиждувон шаҳрида яшовчи кишидан $3 минг пора олаётган пайтида қўлга олдилар.

Ф.Отаевга нисбатан таъмагирлик ва фирибгарлик факти бўйича жиноят иши очилди ва у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 ва 211 моддалари билан айбланиб, 2 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Шунингдек, унинг маошидан 30% давлат фойдасига ундириб қолинади.

И.Бакаев ва К.Асадовга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: