Бухорода “Қамиш-бар” ресторани ёниб кетди
Бухоро. 23 апрел. ЎзТАГ – Яқинда Бухорода 5- микрорайонда жойлашган “Қамиш-бар” ресторани ёниб кетди, деб хабар қилади Бухоронинг “Восточный экспресс” ахборот портали.
Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 15.00да ресторан ошхонасида бошланган. Дастлабги маълумотларга кўра, ёнғин ҳавфсизлик қоидалари қўпол равишда бузилиши оқибатида юзага келган. Ошхонада кўплаб электр қурилмаларнинг йиғилиб қолганлиги натижасида олов тез орада бутун муассасани қамраб олган. Оқибатда у бутунлай ёниб кетган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида ошхонанининг 3 ходими жароҳатланган. Куйиш жароҳати олган ходимларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа жойи тозаланмоқда.
Вилоят ҳокими М.Эсанов воқеага шахсан муносабат билдириб, ёнғир оқибатларини бартараф қилиш бўича фавқулодда комиссия тузиш ҳақида кўрсатма берганлиги ҳам хабар қилинмоқда.