Бухорода е-спорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳудудий босқичи ғолиблари аниқланди

Дата: 10:41, 19-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Бухорода е-спорт бўйича Zo’r-Zo’r UCG 2014 - Ўзбекистон чемпионати миллий финалининг ҳудудий саралаш турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақалар Electronics Sports World Cup доирасида ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агантлиги (ЎзТАГ).

Beeline компанияси маълумотларига кўра,  FIFA14 ўйини бўйича 26 е-спортчи иштирок этган мусобақада Бобуршоҳ Насруллоев ғолиб чиқди.

Шунингдек, DotA AllStars 5x5 гуруҳ ўйини бўлиб ўтиб, унда жами 22 гуруҳ рўйҳатдан ўтди. Улар орасида I ўринни Allstars гуруҳидаги Амир Атоев, Бобур Саломов, Мирали Жалолов, Ғаффоржон Хидоятов ва Шерзод Эловлар қўлга киритдилар.

Эндиликда улар 26 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтадиган миллий финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

FIFA14 ўйини бўйича Ўзбекистон чемпиони Францияда бўлиб ўтадиган ESWC2014 Жаҳон Кубоги финалига йўлланма олади.

Маълумот ўрнида, чемпионат Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар қўмитаси кўмагида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Бухородаги мусобақадан кейин Самарқандда (23-24 августлар), Фарғона (6-7 сентябрлар) ва Тошкентда (14-15 сентябрлар) ҳам турнирлар бўлиб ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: