Бухорода эркаклар ўртасида фьючерс сериясига кирувчи халқаро теннис турнири бошланди

Дата: 22:58, 15-04-2015.

Бухоро. 15 апрел. ЎзТАГ – Куни-кеча Бухорода эркаклар ўртасида Халқаро теннис федерацияси (ITF) фьючерс сериясига кирувчи турнир бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Теннис федерациясидан хабар қилишларича, турнирда Ўзбекистон, Россия, Украина, Беларусия, Латвия, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Қозоғистонлик теннисчилар қатнашадилар.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Сарвар Икромов, Шонеъматжон Шофайзиев ва бошқа бир қатор истеъдодли спортчилар ҳимоя қилади.

Яккалик ва жуфтликлар баҳсларидан иборат турнир 18 апрелгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: