Бухорода илк маротаба “қуруқ фавворалар” пайдо бўлди

Дата: 10:43, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябрЎзТАГБухорода илк маротабақуруқ фавворалар” пайдо бўлди, деб хабар қилади Podrobno.uz агентлиги.

Шаҳар марказидаги кичик амфитеатр ўрнида майдони 4 гектарлик парк очилиб, унда аттракционларўриндиқларёзги кафе ва фавворалар барпо этилди. Фаввораларнинг иккитаси “қуруқ” бўлса, биттаси – чироқли-мусиқалидир.

“Қуруқ фавворалар”нинг ўзига хослиги шундаки, уларда одатдаги фавворалардаги каби сув чиқадиган жўмракчаси бўлмайди ёки жўмракча ер сатҳидан пастда, тротуар қўпламаси остида бўлади. Сув оқимлари бу ерда қоплама билан бир даражада бўлган панжаралар орасидан чиқади ва фаввора худди ердан чиқаётганга ўхшайди.

Podrobno.uzнинг бухоролик мухбири хабарига кўра, Абу Али ибн Сино номидаги Маданият уйи мавжуд бўлган ушбу кўнгилочар мажмуанинг очилиши кеча – 5 ноябрда бўлиб ўтди. Тадбир Бухорода шу кунларда очиладиган “Абу Али ибн Синонинг илмий ва маънавий меъроси” республика илмий-амалий конференцияси ишининг бошланиши арафасида ишга туширилди, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: