Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтади

Дата: 16:13, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 26-27 майда Бухорода анъанавий “Ипак ва зираворлар” туристик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир бухоро вилояти ҳокимияти, “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг вилоят бўлими ва “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ташкил этилди.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, жорий йилда фестиваль 17 марта бўлиб ўтади. Унинг асосий мақсади – мавжуд маданий меросни асраб авайлаш ва сақлаш, зардўзлик, кандакорлик, кулолчилик, темирчилик, гиламчилик каштачилик каби халқ ҳунармандчилиги намуналарини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Фестиваль дастуридан мамлакат вилоятларига мансуб фольклор ансамблларининг чиқишлари, миллий ўйин ва томошалар, маҳорат дарслари, “Палов сайли”, ўзбекистонлик ёш дизайнерларнинг ишлари намойиши кабилар ўрин олган.

 

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/silk-and-spices-2017-bukhara

Янгилик билан ўртоқлашиш: