Бухорода “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали ўтказилади

Дата: 12:57, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 28 май - 1 июн кунлари Бухоро шаҳрида “Ипак ва зираворлар” халқаро фестивали ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бухорода ушбу ноёб фестиваль узоқ йиллардан бери халқ миллий маданий меъросини сақлаш ва тарғиб қилиш мақсадларида ўтказилиб келинади. Жорий йилда бу ерда бухоро миниатюраси ва ғиждувон керамикаси, бухоро мисгар уста ва чеварлари, қўлда тўқилган ипак матолар, ипак гиламлар, тиллакори тикувчилик ва заргарлик буюмлари мактаблари ишларининг намойиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, “Буюк Ипак йўлининг бир қисми бўлган Бухоро туристик марказини ташкил қилиш истиқболлари” номли халқаро илмий-амалий конференция ҳам уюштирилади”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МКда.

Фестивалда Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Малайзия, Индонезия, Ҳиндистондан келган халқ амалий санъати усталари, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Нукус, Марғилон, Қўқон, Шахрисабз, Андижон, Хива ва Риштанлик усталар ҳам қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: