Бухорода “Халқ ижодиёти” маркази ташкил этилмоқда

Дата: 17:10, 30-10-2014.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Бухорода “Халқ ижодиёти” илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказнинг вазифаларидан бири – ҳудуднинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқиш бўлади.

“Ўзбектуризм”нинг ҳудудий бўлинмасидан хабар қилишларича, янги марказни ташкил қилиш ҳақидаги қарор Бухорода бўлиб ўтган анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали доирасида қабул қилинган.

Бундан ташқари, фестивал доирасида одатдаги “доира суҳбати” ўрнига илмий-амалий конференция ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда. Шунингдек, ҳудуд туристик объектларининг ягона кадастрини яратиш ҳам режага киритилди.

Янги марказ фаолият доирасига туризм соҳаси учун кадрлар, хусусан, гидлар тайёрлаш, меҳмонхона ва сайёҳлик хизматлари сифатини ошириш масалалари ҳам киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: