Бухорода Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилди

Дата: 17:39, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Мир Араб олий мадрасаси ташкил қилиниб, Республика Адлия вазирлиги томонидан қисқа муддатда давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, уни ташкил этиш ҳақидаги кўрсатма президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ушбу таълим муассасаси ислом оламида довруқ қозонган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Баховуддин Нақшбанд каби олим ва мутафаккирларни етиштириб беришига умид билдирди.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда Бухоро вилоятида янги ташкил қилинган Мир Араб олий мадрасасидан ташқари Мир Араб ислом ўрта махсус билим юрти ҳам ўз фаолиятини давом эттириб боради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: