Бухорода “Насриддин Афанди” фестивали бўлиб ўтди

Дата: 16:58, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Бухоронинг қадимий қисмида “Насриддин Афанди” ва “Шарқ таомлари” фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кулгу куни” ушбу тадбирни ўтказиш санаси сифатида бекорга танлангани йўқ: машҳур айёр Насриддин Афанди ўзининг ҳазиллари билан барчага яхши таниш. Фестиваль жуда кўпчилик иштирокчиларни бир ерга жамлади, турли туман кўнгилочар тадбирлар эса уларни зерикишга имкон бермади”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарида.

Таъкидланишича, ҳазил кунини байрам қилиш кенг кўламда ташкил этилди. Фестиваль иштирокчилари учун Аркдан Лаби-ҳовуз мажмуасига бўлган оралиқда артистлар чиқиш қилдилар, ҳунармандлар савдоси ташкил этилди, ошпазлар таом тайёрлашди ва мусиқа янгради.

Меҳмонлар фестивал доирасида Афандининг ўзи иштирок этган театрлашган томошаларни кўриш, “Шарқ таомлари” фестивали доирасида турли таомларни татиб кўриш имконига эга бўлдилар. Уларни тайёрлашда нафақат ўзбекистонлик, балки Туркия ва Япониядан ошпазлар иштироқ этдилар.

“Шунингдек, меҳмонлар дорбозлар, цирк артистларининг чиқишлари ҳамда ҳаво шарининг учирилишига гувоҳ бўлдилар. Энг қизиғи, Бухоро ва шаҳар атрофларини томоша қилиш учун аэростатда ҳавога кўтарилиш имкоинга ҳам эга бўлдилар”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/sobytiya/13094-festival-shelk-i-specii-kak-vse-nachinalos-i-vo-chto-prevratilos.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: