Бухорода қорамол ўғриси ушланди

Дата: 17:54, 24-07-2015.

Бухоро. 24 июл. ЎзТАГ – Бухорода қорамол ўғриси ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ТИИБ “Шарқ” маҳалласида жойлашган ҳовлига нотаниш шахс кирган ҳолда, 4 бош қорамолни ўғирлаб кетгани ҳақида ҳабар келиб тушди”, – дейилади матбуот хизматининг жума куни эълон қилинган ҳабарида.

Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари жабрланувчи, ҳодисанинг эҳтимолий гувоҳларини сўроқ қилдилар ва гумондорнинг изига тушдилар.

Ўтказилган оператив қидирув тадбирлари натижасида ўғирликни 17 ёшли шу ерлик киши қилгани маълум бўлди. У қўлга олинди.

Ҳозирда унинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўғирлик факти юзасидан жиноят иши очилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: