Бухорода қовун ва асал сайли бошланди

Дата: 17:01, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Бухорода “Табаррук замин саховати” қовун ва асал сайли бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК сайтидаги маълумотга кўра, жорий йилда фестиваль 20-марта ўтказилиб, 14 августгача давом этади.

“Фермер хўжликлари қовуннинг “Амири”, “Баргинай”, “Бўрикалла”, “Гулоби”, “Кўкча”, “Шерози” каби ўта ширин турларини тақдим этадилар”, - дейилади хабарда.

Сомонийлар паркида бўлиб ўтаётган тадбир доирасида фольклор, этнографик ва ижобий жамоалар ҳамда ёш ижрочилар концертлари ташкил этилади.

Байрамда турли номинациялардаги ғолиблар эълон қилиниб, тақдирланади.

Эслатиб ўтамизки, қовун ва асал сайли 1996 йилдан бери ўтказилиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: