Бухорода яқин орада замонавий паррандачилик мажмуаси ишга туширилади
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Июн-июлда Бухорода замонавий паррандачилик мажмуаси ишга туширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги қувватлар “Бухоропарранда” корхонаси асосида ташкил этилади. Бугунда украинанинг “Техна” компанияси бу ерда технологик линия ва ускуналар монтажини тугалламоқда. Режага кўра, мажмуа 50 минг бош товуққа мўлжалланиб, кунига 45-47 минг дона тухум олиниши кутилмоқда”, – деб таъкидлашди мамлакат Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизматида.