Бухорода ёш йигит бекорчиликдан минимаркетга ўғирликка тушди

Дата: 16:19, 06-02-2015.

Бухоро. 6 феврал. ЎзТАГ – Бухорода ёш йигит бекорчиликдан минимаркетга ўғирликка тушди, дея хабар беради “Ҳуқуқ” газетаси.

Кечаси минимаркетга яширин кирган йигит бу ердан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, бугунга етарли, деган маънода уйига қараб йўл олган.

Аммо кўчанинг ўзида қўлига озиқ-овқатлар билан тўла сумка ушлаган ўғрини ҳудудни назорат қилиб юрган милиционерлар пайқаб қолганлар. Шубҳали шахснинг бирон бир саволга жавоб бера олмаётганлигини кўрган посбонлар уни милиция бўлимига олиб кетишган. Бу ерда ношуд ўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига бўлган барча воқеларни айтиб берган. Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, дейилади газета хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: