Бухородаги халқаро форум якунлари бўйича қиймати $400 млнлик 20 лойиҳа имзоланди

Дата: 15:02, 12-09-2018.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Бухородаги “Агро Бизнес Бухоро” Халқаро форуми якунлари бўйича қиймати $400 млнлик 20 лойиҳа имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Икки кун давом этган халқаро форум доирасида қиймати $400 млнлик 20 лойиҳалар имзоланди. Бундан $220 млни “Бухоро-Агро” ЭИЗга йўналтирилган”, - дейилади хабарда.

Форум доирасида Бухоро вилояти ҳар бир туманининг инвестицион афзалликларини ўзида акс эттирган стендлар ҳамда махаллий ва хорижий корхоналар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Бухоро вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўргазмаси қилинди.

Таъкидланишича, туманлар томонидан умумий қиймати $1 млрд атрофида бўлган 180 та атрофида инвестицион таклиф тайёрланди ва инвесторлар эътиборига тақдим этилди.

Эслатиб ўтамизки, 10-11 сентябрда Бухоро шаҳрида “Агро бизнес Бухоро” Халқаро бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 18 давлатидан 120 дан ортиқ халқаро компаниядан ташриф буюрган 150 дан ортиқ вакиллар, шунингдек, мамлакакатнинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ бизнес субъектлари иштирок этдилар.

10 июлда Ўзбекистон президенти томонидан “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш тўғрисида”ги 3843-сонли қарор қабул қилинган эди. Ташкил этилаётган ЭИЗда юқори қўшимча қийматга эга ҳамда ташқи бозорларда талаб катта бўлган рақобатбардош маҳсулотларни етиштириш мақсадида гидропоника усулидан фойдаланган ҳолда замонавий иссиқхона хўжаликлари ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: из https://ru.isportant.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: