Бухородаги хусусий уйлардан бирида илон зарарсизлантирилди

Дата: 16:02, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ходимлари Бухородаги хусусий уйлардан бирида илонни зарарсизлантирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса матбуот хизматига таянган ҳолда.

“Жорий йилнинг 9 июн куни соат 21:00 ларда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматининг 1050 тезкор рақамига, Бухоро шаҳарида яшовчи фуқаро М. Д. томонидан қўнғироқ орқали мурожаат қилиниб, унинг уйига кириш йўлагида илон борлигини уйига кираолмаётганлигини билдириб амалий ёрдам сўради”, - дейилади хабарда.

Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, хавфсизлик қоидаларига риоя этган ҳолда, илонни ушлаб олдилар ва уйда яшовчиларнинг хавфсизлигини таъминладилар.

Сурат манбаи: http://www.nexplorer.ru/print/news__11352.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: