Бухородаги текстил корхонаси “нол” қийматида сотилмоқда
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Собиқ “Бухоротекс” текстиль корхонасининг бино ва иншоотлари очиқ конкурс савдоларида “нол” қийматида сотувга қўйилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Инвесторларни аукцион савдоларига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилояти бўлими таклиф этган.
“Бухоротекс” компаниясининг бино ва иншоотлари майдони 78 кв. метрдан 3,95 минг кв. метргача бўлган 13 ишлаб чиқариш объектларига бўлинган.
1 йилдан 3 йилга қадар муддатга қабул қилинадиган инвестция мажбуриятларининг миқдори 42 млндан 1 млрд. сўмгачани, умумий инвестиция мажбуриятлари ҳажми эса 5,35 млрд. сўмни ташкил этади.
Янги инвестор бу ерда 169 киши учун янги иш жойи яратиши зарур.
Салоҳиятли харидорларнинг инвестицион таклифлари 2015 йил 30 январга қадар кўриб чиқилади.
$1 = 2424,23 сўм