Бухородан бир неча километр жойда сайёҳлар учун махсус этник шаҳарча қурилмоқда

Дата: 10:30, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Бухородан бир неча километр жойда сайёҳлар учун махсус этник шаҳарча қурилмоқда, деб хабар қилади Uzbekistan Today нашри.

Бу ерда бир-икки кунга тўхтаган сайёҳ бухоролик қишлоқ аҳолиси бўлган чорвачи ва деҳқонлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Бу ердаги деҳқон хўжаликлари ишчилари ролларини профессионал актёрлар ўйнайдилар, натижада сайёҳлар учун ҳаммаси ҳақиқий каби кўринади.

Қайд этиш керакки, ҳозирга қадар Бухоро шаҳрида АРК – 140 ортиқ ноёб ёдгорликлар мавжуд бўлган қадимий шаҳарча сақланиб қолган. У шаҳар марказида жойлашган. Бу ердаги ўзига хос услубда яратилган уйлар, мавзелар қадимий шаҳарчанинг кичик бир бўлагини эслатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: