Бухорога борган ҳар 10 туристдан 9таси ўзбекистонликлардир

Дата: 15:35, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Октябр ва ноябр бошида Бухорога борган 10 туристдан 9таси ўзбекистонликлардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бухоро вилояти туркомпаниялари томонидан сайёҳлик дастурлари асосида бу ерга маҳаллий туристларни жалб қилиш бўйича ўтказилаётган ишлар натижасида жорий йил октябр ва ноябр бошида вилоят алоҳида объектларига якка ташрифлар сони 560 минг кишидан ошди. Ушбу кўрсаткичнинг 10% хорижий туристлар ва 90% маҳаллий сайёҳлар ҳиссасига тўғри келади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бухородаги энг кўп ташриф буюрилаётган асосий объектлар Баҳовуддин Нақшбандий мажмуи (70 минг турист), Когон туманидаги Саид Мир Кулол мақбараси, Ғиждувон туманидаги Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси, Шофиркон туманидаги Хўжа Ориф ар-Ревгарий мақбараси, Вобкент туманидаги Хўжа Анжир Фағнавий мақбараси, Ромитан туманидаги Хўжа Бобоий Самосий, Хўжа Али Ромитаний мақбараларидир. Уларнинг ҳар бирига жами 60 минг атрофида туристлар ташриф буюрган.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: