Бундеслига мутахассислари “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Динамо”да ишлайди

Дата: 15:41, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – 8 февралда Ўзбекистонга Осиё футбол Конфедерациясининг (ОФК) мутахассислари Йорго Шлим ва Марсель Исакович ташриф буюришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек футбол уюшмаси (ЎФУ) маълумотларига кўра, ушбу экспертлар амалда немис Бундеслигасида ишлашади. Аммо ОФК футбол клубларининг фаолиятини ривожлантиришда Европа тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Йорго Шлим ва Марсель Исакович каби юқори малакали мутахассисларни Осиё клубларига жалб қилмоқда.

Шундай қилиб, ОФК томонидан юборилган мутахассислар 12 февралга қадар мамлакатимизнинг 4та клуби – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор” ва “Динамо” Самарқанд клубларида ишлашади. Улар бу клуб вакилларининг лицензиялаш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлари билан яқиндан танишиб, уларга ўзларининг амалий маслаҳатларини беришади.

Қўшимча қиламизки, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан учрашув чоғида ОФКнинг етук мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш борасида келишувга эришган эди.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/sports/molodezhnaya-sbornaya-uzbekistana-po-futbolu-syigraet-protiv-komand-latvii-belorussii-i-kazahstana

Янгилик билан ўртоқлашиш: