“Бунёдкор” БААга йиғинга жўнаб кетди

Дата: 13:23, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча пойтахтнинг “Бунёдкор” футбол клуби  Бирлашган Араб Амирлигига (БАА) мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун жўнаб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўп йиллардан бери “қалдирғочларнинг” биринчи йиғини Дубайда бўлиб ўтади. Унинг доирасида Сергей Лущан бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи нафақат ўйинчиларнинг жисмоний тайёргарлигига урғу берадилар, балки қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказадилар. Йиғинда Австралиядаги Осиё кубогига тайёрланаётган Ўзбекистон термаси таркибидаги футболчилардан бошқа асосий таркибга даъвогар бўлган деярли барча номзодлар қатнашмоқда”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Дубай йиғинига даволанишдан кейин соғлигини тиклаётган яримҳимоячи Сардор Собирхўжаев бора олмади. У машқларни Тошкентда давом эттиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: