“Бунёдкор” ФК Осиё чемпионлари лигаси доирасида “Ал-Наср” билан майдонга тушади
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Бугун кечаси пойтахтнинг “Бунёдкор” клуби Осиё чемпионлари лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўзининг биринчи ўйинини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қалдирғочлар” биринчи турни Саудия Арабистонида ўтказадилар ва бу ерда мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Ал-Наср” клуби билан ўйнайдилар. Бугунга келиб “Ал-Наср” жамоаси миллий биринчиликда 15 ўйиндан 38 очко жамғариб етакчси бўлиб турибди. Ўйинга Сингапурлик ФИФА рефериси Муҳаммад Таки Алжафари Бин Жаҳари бошлиқ ҳакамлар бригадаси хизмат кўрсатади”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.


