“Бунёдкор” ФК тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Дата: 11:50, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – “Бунёдкор” футбол клуби тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Артем Филипосян билан шартнома имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон терма жамоасида ўйновчи мазкур футболчи 2012-2013 йилларда “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган эди. Ўтган йили эса у хитойнинг “Лиаонинг Вувин”, шунингдек, пойтахтнинг “Локомотив” жамоаларида тўп сурди”, – деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, футболчи ўз фаолиятини 2006 йилда “Машъал”да бошлаб, бу ерда 3 мавсум ўтказган. 2009 йилда эса у “Насаф”га ўтди ва бу ерда мамлакатнинг ўша пайтдаги энг яхши ҳимоячиси унвонига сазовор бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: