“Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Хитойдаги халқаро турнир ғолиби бўлдилар

Дата: 14:20, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Хитойнинг Чэнду шаҳрида футбол бўйича халқаро ўсмирлар турнири якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жами тўрт жамоа – турнир мезбонлари “Сунгдо” (Хитой) жамоаси, шунингдек, “Кионгидо” (Жанубий Корея), “Юсонен” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) клублари бош соврин учун курашдилар. Финал ўйинда Ўзбекистон вакиллари Шимолий Корея жамоаси билан ўйнадилар. Ўйиннинг асосий вақтида ҳеч ким рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Ғолиб ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Унда ўзбекистонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қилдилар”, - деб таъкидлашди “Бунёдкор” ФК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: