“Бунёдкор” илк маротаба Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритди

Дата: 14:08, 10-03-2014.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Тошкентдаги “Жар” стадионида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасида мамлакат суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентстлиги (ЎзТАГ).
“Бунёдкорчилар ўйиннинг 27 дақиқасидаги Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг дўр тўпурари Александр Пищурнинг аниқ зарбасидан кейин олдинга чиқиб олишди. 67-дақиқада эса заҳирадан ўйинга кирган Воҳид Шодиев иккинчи марта темирйўлчилар дарвозабони Игнатий Нестеровни ранжитди.
“Локомотив” ўйинчилари қолган вақт давомида битта жавоб тўпини киритишди холос. Ушбу тўп украиналик легионер Вячеслав Шевченко томонидан киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: