“Бунёдкор” ОЧЛда навбатдаги мағлубиятдан сўнг гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турибди

Дата: 14:53, 12-04-2017.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳида навбатдаги мағлубиятдан сўнг гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу сафар пойтахтликлар Осиё чемпионлар лигаси тўртинчи тури доирасида эроннинг “Зоб Ахан” клубидан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндаги барча голлар бош билан киритилди. 5- ва 55- дақиқаларда майдон эгалари Воҳид Муҳаммадзода ва Мортез Табризининг ҳаракатлари ёрдамида олдинга чиқишди. Шахзодбек Нурматовнинг 72-дақиқадаги аниқ зарбаси ўзбек клубига қуруқ мағлубиятдан сақланиб қолишга имкон берди.

Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоаси  (8) ва эроннинг “Зоб Ахан” клуби (7) тўртинчи турдан кейин “С” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Кейинги поғоналарда БААнинг “Ал-Айн” (6) ва “Бунёдкор” бўлиб, сўнгги жамоада битта ҳам очко йўқ. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: