“Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи 45 ёшида бобо бўлди

Дата: 13:40, 07-11-2017.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – “Бунёдкор” таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи Ривальдо 45 ёшида бобо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ривальдо кўпроқ “Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси сифатида таниқли.

2002 йилги жаҳон чемпионининг Инстаграмда маълум қилишича, унинг Бухарест “Динамо”сида ўйновчи 22 ёшли ўғли Ривалдиньонинг оиласида Дави исмли бола туғилган. “Ушбу ҳадя учун Худога шукур. Ўғлим ва келинимни табриклайман”, - деб ёзади Ривалдо.

Эслатиб ўтамизки, Ривальдо Бразилия терма жамоаси учун 1993-2003 йилларда ўйнаган, 1997-2002 йилларда “Барселона” рангларини ҳимоя қилган. Бразилиялик клуб даражасида Бразилия (“Палмейрас” таркибида), Испания (“Барселона”), Ўзбекистон (“Бунёдкор”), Греция (“Олимпиакос”) чемпион бўлган, 2003 йилда “Милан” таркибида Чемпионлар лигасини ютиб олган.

Хужумчи Ривалдиньо 2017 йил февралдан буён “Динамо” (Бухарест) жамоасида ўйнайди ва унинг таркибида барча мусобақаларда 30 ўйинда 6та гол урган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: