“Бунёдкор” тунислик легионер Шакер Зуаги билан шартнома имзолади

Дата: 16:48, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – “Бунёдкор” футбол клуби тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуаги билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ўйинчи мавсумни “Олмалиқ” жамоаси таркибида ўтказди ва мутахассислар ва ишқибозларда яхши таассурот қолдирди. У чемпионатда жами 22 ўйин ўтказди ва 4 гол урди”, – деб таъкидланади “Бунёдкор” ФК матбуот хизмати хабарида.

“Йил бошида мен “Олмалиқ” футболчиси бўлдим. Шартнома муддати ниҳоясида агентим “Бунёдкор” томонидан қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабар қилди. Мен таклиф қилинаётган шартларни синчиклаб ўрганиб, уни қабул қилишга қарор қилдим. “Бунёдкор” томонидан яратилган шароитларга кўпчилик жамоалар ҳавас қилади, деб ўйлайман. Клуб базасида машқлар ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё. Табиий ва сунъий газонлар ҳатто қишда ҳам ажойиб ҳолатда”, – деди Шакер Зуаги.

Янгилик билан ўртоқлашиш: