Business Insider журнали баҳоларига кўра ўзбек армияси МДҲда учинчи ўринни эгаллаб турибди
Дата: 17:05, 16-07-2014.
Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ - Business Insider журнали баҳоларига кўра, ўзбек армияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида учинчи ўринда туради, дея хабар берадиЎзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Яқинда ушбу нашр сайтида Жаҳон куч-қувват индекси (Global Firepower Index) эълон қилинди. Индексда 106 мамлакатнинг қуролли кучлари таълил қилинган.
Куч-қуввати бўйича ўзбек армияси рейтингда фақат Россия (рейтингда 2-ўрин) ва Украинадан (21-ўрин) кейинда бўлиб, 48-ўринда жойлашган.
Бундан кейинги ўринларда Озарбайжон (50-ўрин), Беларусия (52-ўрин), Грузия (64-ўрин) ва Қозоғистон (80-ўрин) келади.
Рейтингнинг биринчи ўрнида АҚШ бўлиб, у бир йилда ҳарбий эҳтиёжларига $600 млрд сарфлайди. Россия АҚШдан кейинги ўринда бўлиб, танклар ва ядро каллаклари бўйича етакчилик қилмоқда. Шимолий Корея армияси 35-ўринда бўлиб, у ҳарбий кемалар жиҳатдан дунёда биринчи ўринда (73та). Солиштириш учун АҚШда 72та, Хитойда 69та, Россияда 63та ҳарбий кема мавжуд.
Эслатиб ўтамизки, Жаҳон куч-қувват индекси (Global Firepower Index) ҳарбий ва иқтисодий экспертлар томонидан 50 ошиқ турли кўрсаткичлар бўйича тузилади. Уни тузишда танклар, самолётлар ва ҳарбий кемаларнинг сонидан ташқари армия хизматчилари сони, заҳира таркиби, ҳарбий соҳани молиялаштириш даражаси, мамлакатнинг транспорт инфраструктураси, нефть қазиб олиш миқдори, давлат қарзи миқдори ва ҳатто қирғоқ бўйининг узунлиги каби кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинади.