Бутун Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Дата: 12:08, 01-08-2014.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Анъанага кўра, 1 августда бутун Ўзбекистон бўйлаб олий ўқув юртларига кириш тест имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Соат 8.30дан 13.30га қадар тест имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан барча мобил алоқа операторлари мобил интернет, SMS ва MMS хизматларини ўчириб қўйганлар. Бу йилда ОЎЮга 57,907 минг бакалавр қабул қилиш режалаштирилган, бундан 19,1 мингдан зиёди – грант асосида, 37,4 мингдан ошиғи – тўлов-контракт асосида. Бундан ташқари, 5 минг магистр ҳам ўқишга қабул қилинади. Булардан 1,548мингтаси давлат грантлари асосида, қолган 3,452мингтаси эса тўлов-контракт асосида ўқийди”, – деб таъкидлади мамлакат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: