Бутун Ўзбекистон бўйлаб термометр ҳаво ҳароратининг яна 40 даражага яқинлашиши кузатилади
Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Сешанба, 27 август куни бутун Ўзбекистон бўйлаб термометр ҳаво ҳароратининг яна 40 даражага яқинлашиши кузатилади, дейилади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида жойларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.
Сурат манбаи: obltv.ru