Бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғмоқда

Дата: 10:14, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 12-14° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ атрофида, кундузи 7-12° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ атрофида, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-15° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга ёмғир, қор ёғаши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: