Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бир оз салқинлади

Дата: 09:35, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бир оз салқинлашди - баҳор-баҳорлигини қилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғади, кундуз ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, сўнгра шарқдан эса бошлайди. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ атрофида, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, сўнгра шарқдан эса бошлайди, баъзан бундан ҳам кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 10-25° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларда ёғингарчилик кузатилади (ёмғир, қор). Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: