Бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасайди

Дата: 09:55, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – Душанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳарорат пасайди, Фарғона водийсида кундузи 17 даражагача иссиқ, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-2° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади, Устюрт бўйича кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ, чўл ҳудудида кечаси 1-6° илиқ, кундузи 11-16° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Сурхандарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Тошкент вилоятида 2000 метрдан баланд жойларда кўчки хавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Сурат манбаи: http://www.abc.net.au/news/2007-05-22/rusting-ships-sitting-on-a-dry-aral-sea-floor-in/2555560

Янгилик билан ўртоқлашиш: