Бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳароратнинг кескин пасайиши башорат қилинмоқда
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Сешанба, 28 ноябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳароратнинг кескин пасайиши башорат қилинмоқда, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кечаси 8 даражагача совуқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 8-10° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, Навоий вилояти шимолида кечаси 3-8° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.
Сурхандарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 4° совуқ - 1° илиқ бўлади.