Бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кейинги кунларда илк маротаба 40 даражадан пастга тушади
Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Чоршанба, 12 июл куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кейинги кунларда илк маротаба 40 даражадан пастга тушади, Тошкентда, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 35 даража иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23° илиқ, кундузи 33-35° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° илиқ, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° илиқ, кундузи 32-37 иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.