Бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинлашади

Дата: 14:19, 26-09-2017.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Чоршанба, 27 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинлашади, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 20 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12° иссиқ, кундузи 23-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. . Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11° иссиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз  ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° иссиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: